Поиск
RUUZ

Общество

Jordan Aviation компанияси илк бор Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйди

Тошкент ва Aмман ўртасидаги рейслар чартер асосида икки ҳафтада бир амалга оширилиши режалаштирилган.

29views0replies
0

Uzbekistan Airports

Бугун, 14 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:10 да Иорданиянинг Jordan Aviation авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Ўзбекистонга янги парвоз йўналишини очган Boeing 767 борти: Амман-Тошкент-Амман Тошкент аэропортида кутиб олинди. Бу ҳақда Uzbekistan airways АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайтиш рейсига йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш бошланишидан аввал аэропорт ва авиакомпания вакиллари томонидан лента ва байрам тортини кесиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги рейслар Jordan Aviation ва маҳаллий туроператор Ahella Tour ўртасидаги йиллик келишув асосида амалга оширилади. Тошкент ва Aмман ўртасидаги рейслар чартер асосида икки ҳафтада бир марта Boeing 767 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган, дейилади хабарда.
29views0replies
0

Комментарии