Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда ҳайдовчи машинасида йўловчини уриб, қочиб кетди

Пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

101views0replies
0

Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 12 декабрь куни соат 19:30 ларда Ангор тумани "Янгиобод" маҳалласи ҳудудида йўл ўртасида ётган номаълум фуқаронинг жасади ҳақидаги хабар ЙҲХБга келиб тушган.
Шу куннинг ўзида ходимлар ҳолатда ойдинлик киритиш ва мурданинг шахсини аниқлаш ишларини олиб борган.
Суд тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, 1976 йилда туғилган фуқаро номаълум транспорт воситаси томонидан содир этилган ЙТҲ натижасида оғир тан жароҳати олиб, шу жойнинг ўзида вафот этган.
Олиб борилган тезкор чоралар давомида пиёдани уриб кетиб, унга биринчи ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи аниқланган. Ҳайдовчи "Лада-Самара" русумли автомобилида эътиборсизлиги туфайли йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолда ётган пиёдани кўрмасдан босиб кетган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми ҳамда 117-модда (хавф остида қолдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аниқланишича, мазкур йўлда ажратувчи чизиқлар, тунгги ёритиш чироқлари умуман ўрнатилмаган.
101views0replies
0

Комментарии