Поиск
RUUZ

Криминал

Туркияда ўзбекистонлик аёл эри томонидан пичоқланиб ўлдирилди

Эр аёлини ўлдиришига улар ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган.

522views0replies
1

cumhuriyet.com.tr

Туркияда ўзбекистонлик аёл эри томонидан пичоқланиб ўлдирилди, дея хабар бермоқда Туркия нашрларидан бири.
Аниқланишича, 45 ёшли ўзбекистонлик А.У 7 ой олдин рафиқаси 33 ёшли Ш.М ва 3 нафар фарзанди билан Туркияга борган. Аёл ўлимидан икки ой олдин Фотиҳ туманидан иш топиб, ўша ерда яшай бошлаган. Жорий йилнинг 25 ноябрь куни эр ва хотин ўзаро жанжаллашиб қолишган. Бунинг натижасида эркак ошхона пичоғи билан аёлини пичоқлаган. Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Маҳалладаги дўкондорлардан бири Метин Ишалнинг сўзларига кўра, воқеа кечки соат 22:00 атрофида содир бўлган. Бу ерда ўзбек оиласи бир ойдан бери яшаётган бўлган.
Ҳозирда қотилликни содир этган эркак жамоат хавфсизлиги бюроси томонидан қўлга олинган. Аёлнинг жасади Суд-тиббиёт экспертизаси институтига олиб кетилган. Марҳуманинг қотили ички ишлар бўлимида ўтказилган муолажалардан сўнг суд биносига ўтказилган, дейилади хабарда.
522views0replies
1

Комментарии