• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 13 декабря 2022

Мексикада босқинчилар қўлидан қутқарилган 7 нафар ўзбекистонликларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ — ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Мексикада бир гуруҳ босқинчилар қўлидан қутқарилган 7 нафар ўзбекистонлик шахслар бўйича муносабат билдирди.

277
0
elsiglodedurango.com.mx

Мексикада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир гуруҳ босқинчилар томонидан ўғирлаб кетилган 7 нафар ўзбекистонликни қутқаргани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги Элчихонаси зудлик билан Мексиканинг AҚШдаги Элчихонаси, Миграция миллий институти ва ушбу мамлакатнинг бошқа муассасалари билан музокаралар олиб борган.

"Дипломатик миссия маълумотларига кўра, ҳозирга қадар барча юртдошларимиз қўйиб юборилган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Барча фуқароларимизнинг шахси аниқланган. Мексикалик ҳамкорлар билан Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда", — дейилади вазирлик хабарида.

277
0