Поиск
RUUZ

Общество

Учта вилоятда 5,3 млрд сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди

Андижон, Навоий ва Жиззахда МЧжлар табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, газдан ноқонуний фойдаланишган. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

95views0replies
0

Тергов департаменти

Андижон шаҳрида “Hududgaz Andijon” газ таъминоти Андижон шаҳар бўлими мансабдор шахслари хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари оқибатида, “E.b.” ва “М.М.” МЧЖлар томонидан табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,1 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган
Шу каби, Навоий вилоятида “Б.Э.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида табиий газ сарфини ҳисоблаш ускунаси текшириш методикаси талабларига жавоб бермаслиги, босим каналидаги кўрсаткичлар нотўғри ишлаб келганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1,5 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Шунингдек, Жиззах шаҳрида Ғ.Ж. ҳеч ким яшамайдиган ҳовли уйда ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда, газ тармоқларига уланиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз оҳак ишлаб чиқараётганлиги аниқланган
Тезкор тадбир давомида 600 кг оҳак, 4 дона газ печлари ва бошқа хом-ашёлар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ўрганиш давомида Ғ.Ж. 2022 йил сентябрь ойидан буён 200 диаметрли газ қувурига 50 диаметрли труба тортиб келиб яширин равишда уланиб, ёрдамчи хўжалигига ўрнатилган печларда оҳак пишириш билан шуғулланиб келганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ҳисоб-китобларга кўра, мазкур цехда жами 1 млн 746 минг 360 куб газ ишлатилган ва унинг тахминий миқдори 1 млрд 746 млн 360 минг сўмни ташкил қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
95views0replies
0

Комментарии