Поиск
RUUZ

Криминал

Aндижонда қарийб 685 млн сўмлик электр энергияси МЧЖ томонидан талон-тарож қилинди

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 6 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдорни ташкил қилади.

298views0replies
1

Энергетика вазирлиги

Электр тармоқларига ноқонуний уланиш, электр энергиясини талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан Aндижон шаҳрида “Ўзэнергоинспексия” томонидан ўтказилган назорат тадбирларида “Эски Ўш” кўчасида фаолият юритиб келаётган "F.X.S" МЧЖга қарашли сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасининг иккинчи электр узатиш линиясидаги электр ўлчов приборлари дастурга киритилмасдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 684,17 млн сўм қайта-ҳисоб амалга оширилди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
Маълум бўлишича, ушбу ҳажмдаги электр энергияси ҳозирги кунда 6 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдорни ташкил қилади.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчининг электр қурилмалари тармоқдан ажратилди, дейилади хабарда.
Aниқланган ҳолат бўйича тегишли чоралар қўллаш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича ўрганишлар давом этмоқда.
298views0replies
1

Комментарии