Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғона водийсида иккита яшаш хонадонда ёнғин содир бўлиши натижасида икки киши вафот этди

Биринчи ҳолатда ёнғин иситиш печидан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида, иккинчи ҳолатда газ чақнаши натижасида содир бўлган.

45views0replies
0

Андижон туман ҳокимлиги

Жорий йилнинг 12 декабрь куни соат 13:41 атрофида Андижон туманидаги яшаш хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Андижон туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Унга кўра, ёнғинни бартараф этиш чоралари кўрилиб, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:43 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 13:46 да қуршаб олиниб соат 14:04 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида ушбу хонадонда яшовчи 1959 йилда туғилган М.А олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган. Фарзанди 1991 йилда туғилган З.А. 85% куйиш жароҳати билан Р.Ш.И.А.М.А.Ф.га ётқизилган. Ёнғинда яшаш уйларининг 40 м.кв қисми ёниб зарарланган.
Аниқланишича, ёнғин иситиш печидан фойдаланишда эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан.
Шунингдек, жорий йилнинг 12 декабрь куни соат 15:24 да Қўқон шаҳар А.Навоий мавзеси 101/13-уйда газ чақнаши содир бўлган. Оқибатда мазкур хонадонда яшовчи 1991 йилда туғилган Д.Н. вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Олиб борилган ўрганиш давомида аниқланишича, фуқаро Д.Н. хонадонидаги газни текшириб кўриш мақсадида гугурт чаққан пайтда газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш содир бўлган.
У билан бирга бўлган укаси фуқаро Б.Н. танасининг турли жойларидан куйиш жароҳати билан Қўқон шаҳар тиббиёт марказига жойлаштирилган.
45views0replies
0

Комментарии