Поиск
RUUZ

Экономика

Шавкат Мирзиёев Ипотека-банкнинг давлат улушини сотиб олувчи Венгриянинг "OTP" банки раҳбарини қабул қилди

Йиғилишда давлат раҳбари иштирокида "OTP" банк томонидан “Ипотека-банк” AЖ давлат улушини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

50views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Венгриянинг энг йирик "OTP" банки бошқарув раиси Шандор Чаньини қабул қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Учрашувда Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида, шу жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ва паррандачилик, озиқ-овқат ва тўқимачилик, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга Венгрия ва Евроиттифоқнинг бошқа мамлакатларидан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, олий таълим ва профессионал кадрлар тайёрлаш, аҳолига кўрсатилаётган банк хизматларини сифатини ошириш бўйича яқин ҳамкорлик таъкидланди.
Қўшма лойиҳалар ва ҳамкорлик дастурларини қўллаб-қувватлаш ва илгари суришга доир биринчи галдаги чора-тадбирлардан иборат “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.
Йиғилиш якунида давлат раҳбари иштирокида "ОТР" банк томонидан “Ипотека-банк” AЖ давлат улушини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
50views0replies
0

Комментарии