Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон Туркманистон электр энергиясини Қирғизистондан қарзга олди

Қирғизистон миллий энергетика холдинги раҳбари Ўзбекистон ҳозирги пайтда Қирғизистон Туркманистондан сотиб олган электр энергиясидан фойдаланаётганини, бироқ уни кейинроқ қайтаришга ваъда беришини айтди.

127views0replies
0

kabar.kg

Қирғизистон Туркманистондан сотиб олган электр энергиясини Ўзбекистон Қирғизистондан қарзга олган. Бу ҳақда Миллий энергетика холдинги бошқаруви раиси Талайбек Байгазиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йил учун Қирғизистон Қозоғистон билан 450 миллион ва Туркманистон билан 1,3 миллиард кВт/соатлик электр энергияси импорти бўйича шартномалар имзолаган.
“Ўзбекистон энергетика тизими ҳозир транзит мамлакат бўлгани учун бундай ҳажмларни ўтказиб юбора олмайди: у ерда катта дефицит кузатилади. Улар бу электр энергиясини қабул қилишади, лекин у бизга етиб келмайди. Умуман олганда, улар буни ўз зиммаларига олишди (электр энергиясини қайтариш бўйича. - таҳр.), - деб тушунтирди Байгазиев.
Унинг сўзларига кўра, жорий иситиш мавсумида ушбу ҳажм олинса, етарли бўлади. Байгазиевнинг таъкидлашича, "қўшниларнинг эҳтиёжларини тушуниш керак" ва энергетиклар, масалан, истеъмолнинг энг юқори соатларида бир-бирига ёрдам беришади.
Aввалроқ Ўзбекистон Туркманистондан кунлик электр энергияси импортини 17-18 миллион кВт/соатдан 20-21 миллион кВт/соатга оширгани ҳақида хабар берилганди.
127views0replies
0

Комментарии