Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 50 минг дона тиббиёт этил спиртини $5 мингга сотган шахс ушланди

У дори воситаларини дорихонадан ташқарида муомалага киритиш орқали мўмай даромад топишни кўзлаган.

48views0replies
0

Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Р. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ж.М.га жами 50 минг дона тиббиёт этил спиртини 5 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, дея хабар берди Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати.
Терговга қадар текширувда, М.Р. ушбу спирт маҳсулотларини “A.” МЧЖ томонидан берилган қалбаки ҳисоб-фактура орқали сотиш учун олиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
48views0replies
0

Комментарии