Поиск
RUUZ

Общество

Нукус воқеалари бўйича комиссия Бош прокуратурани очиқроқ бўлишга чақирди

Комиссия Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича судда воқеалар юзасидан хавотирга солаётган ҳолатларни ўрганиб чиқиш ва уларга ойдинлик киритилишини сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилинди.

43views0replies
0

t.me/commissionuz

Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган Нукус воқеалари юзасидан суд мажлисида иштирок этган Комиссия аъзоларининг фикрлари тингланди. Суд жараёнларининг очиқ шаклда ўтказилаётгани, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари таҳлил қилинди ва уларнинг Комиссия аъзоларига билдирган фикрлари билан солиштирилди.
Мустақил комиссия аъзоларининг Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича бўлиб ўтаётган суд жараёнларида иштирок этиши давомида бу борада юзага келаётган ва кенг аҳоли вакилларини хавотирга солаётган ҳолатлар ўрганиб чиқилди ҳамда уларга ойдинлик киритилишини сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилинди.
Мурожаатда оммавий тартибсизликларни содир бўлишида айбдор сифатида ҳибсга олинган 516 нафар фуқаро, ҳозирда иши судда кўриб чиқилаётган 22 нафар айбланувчи, ёпиқ муассасаларда вақтинча ушлаб турилган бошқа шахслар, маъмурий жавобгарликка тортилганлар, шунингдек, тартибсизликлар вақтида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралар томонидан ортиқча куч-восита ишлатилган ёки ишлатилмаганлиги ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ахборот бериш сўралди.
Суд-тергов жараёнлари иштирокчиларига оид якуний статистик ва таҳлилий маълумотлар очиқланиши билан, бу ҳақда Мустақил комиссия томонидан жамоатчилик хабардор этилади.
43views0replies
0

Комментарии