Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда қайнона, келин ва набира ис газидан заҳарланиб вафот этди

Вафот этганлар орасида 8 ёшли бола ҳам бор. Прокуратура ҳолатни ўрганмоқда.

84views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар беришича, жорий йилнинг 12 декабрь куни соат 20:20 ларда Қарши тумани “Дашт” маҳалласида яшовчи 1955 йилда туғилган Р.П., унинг 1991 йилда туғилган келини Н.Б. ва набираси 2014 йилда туғилган Л.О. яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланишган. Натижада, учаласи ҳам вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
84views0replies
0

Комментарии