Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +15 даражагача исиши кутилмоқда

Синоптиклар ушбу ҳафтада республиканинг барча ҳудудларида ҳавонинг сезиларли даражада исиши ҳақида маълумот берди.

272views0replies
1

UzNews.uz

Ўзгидромет хабар беришича, 15—17 декабрь кунлари Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +9…+15 даражагача исийди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи +2...+7 даража илиқ, кечаси -2...-7 даража совуқ бўлади.
Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 0...+3 даражагача исийди, фақат баъзи жойларда бироз манфий ҳарорат сақланиб туради.
Эртанги кундан бошлаб антициклон таъсири аста-секин кучсизлашади. Совуқ ҳаво массаси нисбатан илиқ ҳаво билан ўрин алмашади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб кечалари совуқ 0 даражагача кучсизлашади, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати +7...+10 даража илиққача, баъзи жойларда +14 даражагача исийди, бу ҳароратнинг ўртача кўп йиллик қийматларига яқиндир.
Республика бўйича баъзи жойларига туман тушиши кутилмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 12-14 декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
272views0replies
1

Комментарии