Поиск
RUUZ

Общество

“Ҳеч бўлмаса шифохонага свет беринглар” — Қашқадарёда чақалоқлар совуқ туғруқхонада қолди

Туғуруқхонадаги аёллар 24 соатдан бери “свет” йўқлиги сабаб шифохона совиб кетганини айтиб, мурожаат йўллашди.

266views0replies
1

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтмоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Чияли туғуруқхонасида оналар электр энергияси йўқлиги сабаб чақалоқлари совуқда қийналаётганини ҳақида хабар тарқалди.
“Отопление»ларимиз ҳам, газ ҳам светга ишлайди. Ишчиларимиз ҳам ўраниб юрибди, аҳволимиз оғир. Ҳеч бўлмаса шифохонага свет беринглар. Туғуруқ жараёнини бошидан кечирган аёллар икки-учталаб кўрпа ёпиниб ётибди. Сизлардан илтимос светни ёқинглар, - дейди мурожаат қилган аёл.
Кўкдала тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг қайд этишича, видеомурожаат масаласида ҳозирда Қашқадарё вилояти ҲЭТК ходимлари муаммони бартараф этиш чораларини кўришмоқда.
“Туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи вазиятни жойида ўрганиш учун юборилди. Тез орада ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади”, - дейилади хабарда.
266views0replies
1

Комментарии