Маълум қилинишича, 2022 йил 11 декабрь куни соат 01:13 да Наманган шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига "Диёр" маҳалласи худудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Унга асосан бўлимнинг 1,3-сонли ёнғин қутқарув қисми экипажлари воқеа жойига соат 01:18 да етиб бориб, ёнғин соат 01:45 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 70 квадрат метр қисми ҳамда уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
Ёнғин вақтида хонадон эгаси 1952 йилда туғилган фуқаро ва унинг ўғли 1980 йилда туғилган 2-гурух ногирони куйиш тан жароҳатини олган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.