Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги мактаблардан бирида дарслар шам ёруғида ўтказилди

Маълум бўлишича, сурат пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 280-умумтаълим мактабида олинган. Туман ҳокимлиги ушбу ҳолатга изоҳ берди.

323views0replies
1

Facebook

Куни кеча пойтахтдаги таълим муассасасида болалар шам ёруғида дарс ўтаётгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, мактаб жойлашган ҳудудда трансформаторнинг қайта ишга туширилиши оқибатида авария содир бўлган, шу сабабли электр энергияси вақтинча ўчирилган.
“Электр таъминотидаги узилиш туфайли 66 та синфхонадан 17 тасида электр таъминоти йўқ эди. Ўқитувчилардан бири ўз ташаббуси билан дарсни давом эттиришга қарор қилди ва шам ёруғида дарс ўтказди”, — дейилади туман ҳокимлиги хабарида.
Эртаси куни, 7 декабрь куни мактабнинг электр таъминотидаги муаммо бартараф этилди.
“Ҳозирда мактаб электр энергияси билан тўлиқ таъминланган”, — дейилади ҳокимлик хабарида.
323views0replies
1

Комментарии