Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда фуқароларни 25-30 минг доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахслар ушланди

Улар Туркия-БАА-Мексика ёки Испания-Мексика орқали қўшма штатларга жўнатишни ваъда қилишган.

253views0replies
1

Видеодан кадр

Самарқандда фуқароларни АҚШга жўнатиб қўйишини айтиб, улардан пул ундираётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ хабар бермоқда. 
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган шахс алдов йўли билан Ургут туманида яшовчи, 24 ёшли фуқаро билан танишиб, унинг ишончига киришга эришади.
Сўнг уни "Ўзбекистон-Испания-Мексика-АҚШ" йўналиши орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланди.
Бошқа бир ҳолатда эса Самарқанд туманида яшовчи, 35 ёшли шахс Самарқанд шаҳрида яшовчи 51 ёшли фуқарони "Ўзбекистон-Туркия-Бирлашган Араб Амирликлари-Мексика-АҚШ" йўналиши орқали Америкага юборишга ишонтирган. Бунинг учун у 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 10 минг долларни олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилган.
253views0replies
1

Комментарии