Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда 51 туп дарахт кесиб ташлангани аниқланди

Ўсимлик дунёсига 560 млн 550 минг сўм зарар етказилган.

274views0replies
1

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 51 туп дарахт ноқонуний кесиб кетилган.  Бу ҳақда вилоят экология  бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул инспекторлари ва Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда дарахт кесувчиларга қарши тезкор рейд тадбирлари ўтказилган.
Ана шундай рейд тадбирлари давомида Бойсун давлат ўрмон хўжалиги Мачай ўрмон бўлими ходимларининг хизмат  ваколатига   совуққонлик билан  ёндашиши, юклатилган масъулиятни суистеъмол қилиши натижасида  Мачай ўрмон бўлимининг 5-айланма 17-кварталининг Етимтол ва Алмали массивларида мавжуд бўлган Зарафшон арча, Шумтол, Учқад, Заранг жами 51 та  дарахтлари  ноқонуний таг қисми билан  кесиб ташланганлиги аниқланган. Натижада “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси талаблари бузилиб,  560 550 000 сўм  миқдордаги  ўсимлик дунёсига зарар  етказилган.
Ҳолат юзасидан  тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш  учун прокуратурага юборилган.
274views0replies
1

Комментарии