Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда ИИБ ходими машинасида икки кишини уриб юборди

Улардан бири 18 ёшли бола. Бир киши вафот этди.

407views0replies
1

Андижон вилояти ИИБ

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 9 декабрь куни соат 22:00 ларда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими Э.М. хизматдан сўнг Асака тумани "Қашқар" МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-112Э автомобиль йўлининг 2-километрида Spark'да ҳаракатланиб кетаётган вақтда автомобиль кўприги устидаги музламада транспорт воситаси сирпаниб кетган ва руль бошқарувини йўқотиб қатнов қисмининг четидан кетаётган икки нафар пиёдани уриб юборган.
Натижада, 1994 йилда туғилган пиёда М.К. олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган. Шунингдек, 2004 йилда туғилган пиёда А.К. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
407views0replies
1

Комментарии