• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 декабря 2022

"Светни суткасига 2 соат ўчириш етарли эмас, лекин бир ўчиришда узилиш 2 соатдан ошмайди" — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев берилаётган электр энергиясини режали ўчириш қандай ташкил қилинганини тушунтириб берди.

722
0
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

Шерзод Ходжаевнинг айтишича, бугунги кунда ишлаб чиқарилиб, етказиб берилаётган электр энергияси ҳамда ҳақиқий эҳтиёж ўртасидаги фарқ бир мунча катта. Бу фарқни қоплаш учун суткасига 2 соат ўчириш етарли эмас. Лекин бир ўчиришда 2 соатдан ошмаслик чоралари кўрилиши таъминланади.

“Бу ерда таъкидлаш жоизки, режали ўчиришлар энергия тизимида ишлаб чиқарилаётган энергиянинг етмаган ҳолатларида амалга оширилади. Лекин бундан ташқари авариявий ўчиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Бундай ҳолатларда аварияни туридан келиб чиққан ҳолда уни бартараф этишга бир мунча кўпроқ вақт кетиши мумкин”, - дейди Шерзод Ходжаев.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда электромонтёрлар 24 соат ишлаш режимига ўткизилган. Шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб электр таъминотидаги узилишларни бартараф этиш учун 500 дан ортиқ махсус бригадалар шакллантирилган.

“Агарда электр таъминотидаги узилиш 2 соатдан ортиб кетса, ҳудудий электр тармоқларининг 1154 қисқа рақамига мурожаат қилган ҳолда мавжуд муаммо ҳақида айтиб мақсадга мувофиқ”, - дейди Энергетика вазири ўринбосари.

722
0