"АИ-80 учун акциз солиғининг бекор қилиниши, ушбу маркадаги бензиннинг АЁҚШларда сотилаётган чакана нархини 1000-1200 сўмга арзонлашишига олиб келиши керак. Бугунги кунда АИ-80 бензин нархи 5500 сўмгача пасайиши кутилмоқда", — деди Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев.
Шунингдек, биржага чиқарилаётган ҳажмлар ҳам ортганлиги ҳамда биржада бошланғич нархдан 5 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолда нарх ошиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда 5500 сўмлик нарх яқин кунларда АЁҚШларда кўришимиз мумкин бўлган рақам, дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.