Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил қилган шахслар ушланди

Улар Telegram орқали мижоз топиб, наркотик моддаларни хуфия жойларга яшириб кетиш орқали сотишган.

277views0replies
1

ЎзА

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда нарколаборатория фош этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Аниқланишича, Юқоричирчиқ туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган 2 нафар фуқаро мазкур тумандаги дала ҳовлилардан бирида яширин нарколаборатория ташкил этиб, наркотик модда сотиш билан шуғулланган. Ушбу хонадон кўздан кечирилганда, у ерда жами 1 кг 12 гр "Мефедрон" синтетик гиёҳвандлик воситаси, уни тайёрлашда фойдаланиладиган кимёвий суюқликлар ва бошқа зарур ускуналар борлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, улардан бирига тегишли кафенинг алоҳида хонасида 18 гр “опий”, 33 гр “гашиш”, 2 гр. “Мефедрон” наркотик моддалари борлиги маълум бўлди.
Улар Telegram орқали мижоз топиб, наркотик моддаларни хуфия жойларга яшириб кетиш орқали сотишган, дейилади хабарда.
Тезкор тадбирлар натижасида мазкур шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудидаги 15 та хуфия жойга сотиш мақсадида 7 гр “Мефедрон” ва 8 гр “гашиш” наркотик моддалари яшириб кетилгани аниқланди.
Шунингдек, 1993 йилда Фарғонада туғилган фуқаро ҳам зарур кимёвий элементлардан фойдаланган ҳолда “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини юқоридаги шахсларга тайёрлаб берган.
Юқоричирчиқ туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган шахс наркотикларни хуфия жойларга жойлаштириш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
277views0replies
1

Комментарии