Поиск
RUUZ

Реклама

Xonsaroy music янги юлдузларни кашф этмоқда

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Xonsaroy music лойиҳаси доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

518views0replies
1

Мазкур лойиҳа қисқа вақт ичида кўпчиликни қизиқтира олган лойиҳалардан бири бўлди. Ушбу лойиҳа миллий ва мумтоз мусиқа санъати анъаналарини асраб-авайлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги билан аҳамиятли.
Xonsaroy music лойиҳаси 12 та вилоят, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикасига бориб, истеъдодли ёшларни кашф қилди. Лойиҳа муаллифи Алишер Узоқов раҳбарлигида машҳур санъаткорлар ва блогерлар иштирокида ҳудудларда кастинг жараёнлари ўтказилди. Кастингда 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган ҳаваскор ва профессионал хонандалар иштирок этишди.
Ташкил этилган матбуот анжуманида лойиҳанинг 1-мавсуми, кастинг жараёнлари ва келгусидаги режалар ҳақида сўз борди.
Дастлаб анжуманда лойиҳа муаллифи Алишер Узоқов сўзга чиқиб, лойиҳанинг пайдо бўлиши ва кутилаётган натижалар ҳақида маълумот берди.
«Ушбу лойиҳанинг асосий сабаби, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳасида истеъдодли ёш ижодкорларни излаб топиб, қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қароридир. Натижада 14 та ҳудудда кастинг жараёнлари ўтказилди, тинимсиз изланишлар олиб борилди ва жонли ижрога йўналтирилган катта масштабли мусиқий лойиҳага асос солинди», - дейди Алишер Узоқов.
Анжуман доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга лойиҳа ташкилотчиларидан батафсил жавоб олишди.
Шунингдек, анжуманда кастингни нега фақат Самарқандда ўтказилмаганлиги сабаблари ҳам айтилди.
«Айнан кастинг кунлари халқаро миқёсдаги давлат тадбири ўтказилганлиги учун Самарқандда кастинг ўтказилмади, лекин кейинги мавсумлари албатта самарқандлик ёшлар иштирокида ўтказилади», - дейди лойиҳа муаллифи.
Кастинг жараёнларида ҳакам сифатида блогерлар иштирок этганлигига ҳам изоҳ берилди. 10 нафар блогернинг асосий вазифаси лойиҳанинг 4-босқичида бошланади. Улар кучли 10 таликни оммага тарғиб қилиш, юлдуз даражасига кўтаришда асосий вазифани бажаришади. Яъни уларнинг ташқи кўриниши, кийиниши, услубларини яратишда ёрдам беришади.
Лойиҳа 4 босқичда ўтказилади. Сўнгги босқичда жонли ижрода куйлайдиган иштирокчилардан ҳеч ким лойиҳани тарк этмайди. Лойиҳа иштирокчисининг ижодий баҳоси томошабинлар яъни халқ томонидан овоз йиғиш орқали баллар тизимида аниқланади. Берилган баллар лойиҳага тегишли бўлган махсус сайтга жойланади. Лойиҳанинг асосий мақсади кучли иштирокчиларнинг барчасини юлдуз даражасига кўтаришдан иборат.
Қизғин муҳокамалар ва самимий суҳбатга бой бўлган анжуманга эстрада юлдузлари Шоҳруххон ва Фаррух Раимовларнинг ташрифи ва куй-қўшиқлари меҳмонларга янада юқори кайфият бағишлади.
Кастинг ғолиблари Xon Saroy'дан 2 хонали уй, автомобиль, пул мукофоти ва Xonsaroy media компанияси билан узоқ йиллик шартнома билан тақдирланади.
Реклама ҳуқуқлари асосида
518views0replies
1

Комментарии