Поиск
RUUZ

Общество

"Ўзбекистонда Янги йил байрами куни “свет” билан боғлиқ муаммо бўлмайди" — энергетика вазири ўринбосари

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев байрам куни, хусусан, Янги йилда аҳоли хонадонлари электр энергияси билан узлуксиз таъминланишини маълум қилди.

189views0replies
1

Видеодан кадр

Ходжаевнинг айтишича, байрам кунлари, хусусан, янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларди даражада пасаяди. Чунки таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади. Бу орқали мавжуд электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади.
“Ўйлайманки, янги йил байрамида электр бўйича муаммолар юзага келмайди. Агар жойларда авариявий ҳолатлар юзага келадиган бўлса, туну кун ишлайдиган ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган ва ҳар қандай локал муаммолар тезкорлик билан бартараф этилади", - дейди Шерзод Ходжаев.
189views0replies
1

Комментарии