Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда 24 ёшли келиннинг жасади қотиллик аломатлари билан яшаш хонадонидан топилди

Қотилликни марҳума аёлнинг турмуш ўртоғи содир этганликда гумон қилиниб ЖПКнинг тегишли моддаси тартибида ушланган.

329views0replies
1

UzNews.uz

Жорий йилнинг 5 декабрь куни куни Асака туман, “Арғин” МФЙ, “Арғин” кўчасида яшовчи 1998 йилда туғилган Б.Д.нинг жасади яшаш хонадонидан қотиллик аломатлари билан топилганлиги ва ҳолат юзасидан шу йилнинг 5 декабрь куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, дея UzNews.uz’га хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов.
Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур қотиллик жинояти марҳума Д.Б.нинг турмуш ўртоғи Б.Ч. томонидан содир этилганлиги аниқланди.
Хусусан, фуқаро Ч.Б. жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 11:40 атрофида яшаш уйида турмуш ўртоғи Д.Б. билан оилавий келишмовчилик туфайли ўзаро жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида унинг юз ва бош қисмларига металлдан ишланган обдаста билан бир неча маротаба қасддан уриб ўлдирганлиги, обдастадаги қон доғларини ювиб, тозалаб, сўнгра яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, Шаҳрихон тумани ҳудудида қурилиши битмаган бинода яшириниб, шу йилнинг 7 декабрь кунига ўтар кечаси соат 03:30 атрофида яшаш уйига қайтган вақтида ушланган.
Фуқаро Ч.Б. ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида гумон қилинувчи тариқасида ушланган.
Жиноят ишининг тергови назоратга олинди, унинг натижалари тўғрисида қўшимча равишда ахборот берилади, дейилади хабарда.
329views0replies
1

Комментарии