Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб томонидан 8 декабрдан 9 декабрь кунига ўтар кечаси Тошкент вилоятидаги юридик истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолати бўйича тунги назорат тадбири ўтказилган.
Натижада, Тошкент вилоятида Олмалиқ шаҳридаги “Олмалиқ ғиштчи” МЧЖ 10 кун ичида 5 мингга яқин хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Олмалиқ шаҳар прокуратурасига топширилди. Ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.