Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Нефтгазинспекция"нинг маълум қилишича, олиб борилган ўрганишларда, 299 та АЁҚШларда нархни асоссиз оширганлиги, маҳсулот сифатини бузганлиги сабабли, уларга автобензин етказиб бериш тўхтатилди.
Қайд этилишича, 15 млн литрга яқин сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланди.
Ўзбекистондаги 2 000 дан зиёд бензин АЁҚШларга кунига ўртача 3 200 тонна бензин ўрнига 4000 тоннадан зиёд бензин етказиб берилмоқда. Газ тўлдириш шохобчаларидаги вақтинчалик чекловлар, автобензин нархини ошишига олиб келмайди.
"Истеъмолчилар кунлик эҳтиёжидан 3-4 баробар ошиқча автобензин сотиб олаётганлиги сабабли заправкаларда ҳам маълум вақт автобензин узилишига сабаб бўлмоқда.
Камчиликка йўл қўйганлар тадбиркорларни қатъий огоҳлантирамиз ҳамда фуқаролардан хавотирга тушмасликни сўраймиз", — дейилади инспекция баёнотида.