Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдаги дўконларнинг бирида портлаш содир бўлгани айтилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

305views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида портлаш бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ФВВ муносабат билдирди.
Бугун, 9 декабрь куни соат 06:00 атрофида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Кўкча” МФЙ Г.Узоқов кўчасида жойлашган савдо дўконларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:09 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 06:16 да ўчирилган, дейилади хабарда.
Аниқланишича, ёнғин натижасида 20 кв.м майдонда енгил конструкциядан қурилган озиқ-овқат дўкони ёниб зарарланган. Воқеа жойида ҳеч қандай портлаш ҳолатлари рўй бўлмаган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
305views0replies
0

Комментарии