Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада 300 нафардан ортиқ фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ечиб олган шахс ушланди

У Telegram-каналларида зарарли ҳавола яратиб тарқатган. Унга кириб, рўйхатган ўткан фуқароларнинг банк карталари бошқарувини қўлга киритган.

167views0replies
1

UzNews.uz

ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, Самарқанд вилояти Булунғур тумани ИИБга, Ж.А. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 8 млн 918 минг 900 сўм пуллари номаълум сабабга кўра ечиб олинганлигини маълум қилган. 
Шундан сўнг, текширув ўтказилган. Текширув ҳаракатлари давомида, Ж.А. Telegram’даги "Даврбанк кредит" сохта ботга кирганлиги, ботда "Даврбанк" орқали 20 фоиз онлайн микрокредит олиш имкони каби ёлғон маълумотларга ишониб, зарарли ҳаволага банк картаси маълумотларини киритганлиги, сўнг пуллар ечилганлиги маълум бўлди.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи 1999 йилда туғилган М.С. содир этганлиги аниқланган.
М.С. зарарли ҳавола яратиб, Telegram-каналларига тарқатган ҳолда 300 дан ортиқ банк карталарини бошқарувини қўлга киритиб, карталардаги пулларни талон-торож қилиб, бир қисмини "1xBet" онлайн қимор ўйинларига, қолган қисмини электрон ҳамёнларга ўтказиб ўзлаштирганлиги аниқланди.
М.С.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
167views0replies
1

Комментарии