Поиск
RUUZ

Экономика

Ҳукумат озиқ-овқат, бензин ва кўмир нархларини назорат қилиш бўйича қарор қабул қилади

Ҳужжатнинг қабул қилиниши стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархи барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

126views0replies
1

UzNews.uz

Яқин келажакда Вазирлар Маҳкамасининг стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар нархини назорат қилиш ва барқарорлигини таъминлаш бўйича қарори қабул қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат асосида қуйидаги маҳсулотлар нархининг асоссиз оширилганлиги устидан назорат ўрнатилади:
— 45 турдаги юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар (бензин, кўмир, металл, семент ва бошқалар);
— 10 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол товарлари (ун, гўшт, нон, шакар, ўсимлик ёғи ва бошқалар).
Монополияга қарши қўмита юқоридаги товарлар нархининг ўзгариши динамикасини кузатиб боради, нархлар ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ва сабабларни таҳлил қилади.
Нархларни асоссиз кўтариш, келишилган ҳаракатлар ва тил бириктириш ҳолатларини аниқлаш мақсадида қўмита ходимларига ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар биноларига киришига, омборларда мавжуд захираларни инвентаризациядан ўтказишга рухсат берилади.
Бундан ташқари, қўмита инвентаризация жараёнида аниқланган ортиқча ҳажмдаги маҳсулотларни реализация қилиш, асоссиз юқори нархларни пасайтириш бўйича мажбурий бўлган рецепт ва кўрсатмалар беради.
"Тақдимнома ва кўрсатмалар белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади", — дейилади хабарда.
126views0replies
1

Комментарии