Поиск
RUUZ

Происшествия

Хоразмда бобо ва вояга етмаган набира ис газидан вафот этди

Улар билан бир уйда бўлган 7 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасидан кўрикдан ўтказилди.

198views0replies
1

UzNews.uz

Хоразм вилояти "Янгибозор туманида ис газидан 2 нафар инсон халок бўлганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ФВБ муносабат билдирди.
Жорий йил 8 декабрь куни соат 08:51 атрофида Янгибозор тумани Боғолон қишлоғида яшаган 1958 йилда туғилган Ж.Р ҳамда невараси 2009 йилда туғилган Р.Б.нинг уйида вафот этганлиги тўғрисидаги хабар вилоят ФВБга келиб тушган, дея хабар бермоқда Хоразм вилояти ФВБ матбуот хизмати.
Олиб борилган дастлабки суриштирувлар натижасида кўра воқеа содир бўлган хонаданда 9 нафар фуқаро бўлганлиги, шулардан 2 нафари вафот этганлиги ва қолган 7 нафари туман шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилганлиги ҳамда уларнинг соғлиги яхши бўлганлиги учун уйига руҳсат берилганлиги аниқланди, дейилади хабарда.
2 нафар фуқаро вафот этганлиги бўйича СТЕ тайинланган. Ҳолат юзасидан терговни Янгибозор тумани прокуротураси олиб бормоқда.
198views0replies
1

Комментарии