• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 декабря 2022

"Ўзбекистон темир йўллари" Афғонистон билан темир йўлларни бошқариш бўйича ҳамкорлик тўхтатилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Аввалроқ, бир қатор ОАВларда Ўзбекистон Афғонистондаги Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлгани ҳақида хабарлар берилганди.

792
0
railway.uz

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. 

Қайд этилишича, яқинда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Афғонистон темир йўллари бошқармаси вакиллари ўртасида "Ҳайратон-Мозори Шариф" темир йўл участкасини 2023 йилга мўлжалланган фойдаланиш бўйича музокаралар бўлиб ўтган.

Музокаралар якунлари бўйича амалдаги шартномани узайтириш ва Афғонистон ҳудудидаги операцияда иштирок этиш учун афғон маҳаллий техник ходимларини босқичма-босқич жалб этиш бўйича йўл харитасини тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ расмий манбаларга ишониш ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирди.

792
0