Поиск
RUUZ

Общество

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раисига чора кўрилди

Энергетика вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда айни вақтда долзарб масалага айланган "свет" муаммоси кўтарилди.

611views0replies
0

Энергетика вазирлиги

Бугун Энергетика вазирлигида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича тузилган махсус штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда ҳозирги кунда энергия ресурслари таъминотидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, бу борада олиб борилаётган ишлар танқидий кўриб чиқилди.
Айрим масъул раҳбарларнинг долзарб муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишда ишларни тўғри ташкил қилмаётганлиги, энергия тежамкорлик масалаларида камчиликларга йўл қўйилаётгани ҳамда электр таъминотида чекловларни киритишда белгиланган тартибларга риоя этилмаётгани истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги қаттиқ танқид қилинди.
Шу ва бошқа камчиликларга йўл қўйганлиги учун "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исакулов, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Рўзиқул Райимов, "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" филиали директори Анвар Музапов ва "Тошшаҳарнур" ДУК директори Умидбек Ражабовга ҳайфсан берилди.
611views0replies
0

Комментарии