Поиск
RUUZ

Общество

“Свет” ўчиши натижасида етказилган зарарни судга бериш орқали ундириб олса бўладими?

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов электр энергиясидаги етишмовчилик сабаб етказилган зарарни ундириш ҳақидаги саволга жавоб берди.

369views0replies
0

Видеодан кадр

Истеъмолчилар электр энергиясидаги етишмовчилик сабаб етказилган зарарни ундириш учун судга мурожаат қилса, зарар ундириб берилади. Бу ҳақда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, ҳар қандай фуқаро ёки тадбиркор электр энергиясини огоҳлантирмай узиб қўйилганда шартномавий мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда судга мурожаат қилишга ҳақи бор. Авариявий ҳолатлар бундан мустасно. Чунки авариявий ҳолат — бу форс-мажор ҳисобланади.
“Судга мурожаат қилинганда, ҳолат исботлаб берилса, тегишли зарар қоплаб берилади. Бу йўналишда истеъмолчилар ҳам таъминотчилар ҳам қонун асосида ишлашга ўрганишимиз керак, деб ўйлайман”, - дейди Жўрабек Мирзамаҳмудов.
369views0replies
0

Комментарии