Поиск
RUUZ

Общество

Кушербаев газ ва "свет"дан шикоят қилганларга қамоқ билан таҳдид қилган депутатга муносабат билдирди

Аввалроқ, наманганлик депутат Facebook'да халқга газ ва "свет"дан шикоят қилмай, эркинлик ва тинчликни қадрига етишини тавсия қилганди.

673views1replies
0

t.me/deputat_kusherbayev

"Қамалиб озодликдан маҳрум бўлганлар эркинлик ва тинчликни қадрига шу даражада етадики, газ "свет" муаммоси аҳамиятсиз бўлади. Қамалиб чиқган одам қўрққанидан эмас, тинчлик ва хотиржамликни қадрни билганидан газ "свет"ни муаммосини гапирмайди", — дея ёзиб қолдирган депутат Музаффар Жамолитдинов ўзининг Facebook'даги саҳифасида.
Ушбу чиқиш ижтимоий тармоқларда жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Бу мурожаат юзасидан Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳам ўз муносабатини билдирди.
"Фуқароларни энергия таъминотидаги муаммолар ҳақида гапиртирмаслик, тинчликни қадрига етиш учун уларга қамоқ билан таҳдид қилиш демократик жамиятга хос бўлмаган услуб.
Ачинарлиси, бундай баёнотларнинг халқ сайлаган(сайлаган бўлса) халқ вакилларидан чиқиши ҳеч бир қолипга сиғмайди.
Бу каби дунёқарашга эга билим ва савияси паст, сайловчилар манфаатини ҳимоя қилмайдиган шахсларнинг депутат мақомига эришиб қолаётганлиги аслида энг катта фожиамиздир", — деди Кушербаев.
673views1replies
0

Комментарии