Поиск
RUUZ

Общество

Энергетика вазири ўринбосари газ ва "свет" узилишларига изоҳ берди

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги об-ҳаво шароитида янада режали ўчиришлар йўлга қўйилмаса, жиддийроқ талафотлар юзага келиши мумкин.

366views0replies
0

Видеодан кадр

Бош вазир ўринбосари, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда энергия таъминотидаги узилишларга изоҳ берди.
Унинг айтишича, ҳозирги об-ҳаво шароити янада режали ўчиришлар йўлга қўйилмаса, жиддийроқ талафотлар юзага келиши мумкин.
"Бизнинг вазифамиз — одамларнинг хонадонини газ билан таъминлаш, шунингдек, табиий газ ёрдамида иссиқлик электр станцияларида электр энергия ишлаб чиқариб, электр энергиясини етказиб беришдир. Тўғри, эътирозлар бор. Ҳаммага ҳам етиб бормаяпти. Жуда кўп ўчишлар бўляпти. Буни биз тан оламиз, буни ҳеч ким инкор этмаяпти.
Шундай об-ҳаво шароитида режали, тизимли чекловлар киритган ҳолда вазиятдан чиқиб кетмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талафот кўриш мумкин. Шунинг учун бундай кескин чоралар кўришга мажбурмиз", — деди Энергетика вазири.
Шунингдек, Жўрабек Мирзамаҳмудов Фарғонада газ узилиши сабаб завод ишчилари ишсиз ва даромадсиз қолиб кетишганига ҳам изоҳ берди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Фарғонанинг Ўзбекистон туманидаги “Шўрсув цемент” ишчилари мурожаат билан чиқиб,  заводда газ узиб қўйилгани ортидан ишсиз ва даромадсиз қолиб кетишганини айтиб чиқишганди.
"Фарғонадаги ҳолатга келадиган бўлсак, яна бир бор таъкидлаб ўтамиз, бошқа алтернатив ёқилғида ишлаши мумкин бўлган барча объектлар ҳаво кескин шунақа пайтда тармоқдан узилади. Бу ерда бироз бўрттириб гапирилган, 10 мингта деб. Бу цемент ишлаб чиқариш корхонасининг 10 мингта эмас, юздан сал ошиқроқ ишчилари бўлган.
Ҳамма биладики, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори бор, ғишт заводлари, янгидан қурилаётган цемент заводлар барчаси кўмир, яъни алтернатив ёқилғида ишлаши керак. Ҳозир бу заводни табиий газга ким улаган, ким рухсат берган, буни алоҳида ўрганиб чиқамиз. Лекин корхона раҳбарлари шартнома шартларига кўра вақтида огоҳлантирилган. Ишчилар билан тегишли тарғибот ишларини олиб бориши керак эди”, – деди Мирзамаҳмудов.
366views0replies
0

Комментарии