Поиск
RUUZ

Криминал

3 млрд сўмлик қўлёзмаларни ўғирлаганликда айбланган ЎзМУ кутубхонаси собиқ раҳбари қамоқдан озод қилинди

Аввалроқ, 60 ёшли судланувчи қарийб 3 миллиард сўмлик қўлёзмаларни ўғирлагани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида суд томонидан қарор чиқарилган эди.

297views0replies
0

Видеодан кадр

ЎзМУ кутубхонасидан йўқолган 2,6 млрд сўмлик қўлёзмалар бўйича университетнинг Ахборот ресурс маркази раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берган эдик. Судланувчи ЖКнинг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, унга узил-кесил 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.
Бугун, 6 декабрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида Ахборот ресурслар маркази раҳбари И.К.га оид иш юзасидан чиқарилган суд ҳукмига судланувчи ва унинг адвокати томонидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари маълум қилди.
Унга кўра, aпелляция инстанцияси суди шикоятда келтирилган важларни ўрганиб, судланувчининг айбловидаги китобларни ўзлаштиргани тасдиқланмагани, балки у ўз мансаб вазифаларини лозим даражада бажармагани ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг ҳукми ўзгартирилиб, унинг ҳаракатлари ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» бандидан 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисмига қайта квалификация қилинган.
Судланувчига ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари билан 45-моддага асосан тайинланган жазолар аслича қолдирилган. ЖКнинг 59, 61, 62-моддалари тартибида Ахборот ресурслар маркази раҳбари И.К.га ўташ учун узил-кесил 6 ой 23 кун озодликни чеклаш ва 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, суд ҳукмининг судланувчидан Ўзбекистон Миллий университети фойдасига 2,6 миллиард сўм миқдоридаги моддий зарарни ундириш белгиланган қисми чиқарилган.
Ахборот ресурслар маркази раҳбари И.К.га танланган қамоқда сақлаш эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залида қамоқдан озод қилинган.
297views0replies
0

Комментарии