Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда қиймати 1,1 млн долларлик молиявий пирамида яратган 23 ёшли йигит ушланди

У 50 нафар фуқародан пулларини 18-23 фоизгача кўпайтириб беришни ваъда қилиб, 10 млрд сўмдан кўп пул олган.

249views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан миқдори 10 млрд сўмдан зиёд бўлган молиявий пирамида аниқланди.
Маълум бўлишича, Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган мурожаат асосида 1999 йилда туғилган шахс гумонланувчи тариқасида қўлга олинган. 
Тергов давомида гумонланувчи 50 нафар фуқародан 15 кундан 30 кунгача бўлган даврда пулларни 18-23 фоизгача кўпайтириб беришни ваъда қилиб, жабрланувчилардан 1 млн 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган.
2020 йил февралда кўчадан қарзим бўлган. Шуни ёпиш мақсадида пул олганман. 2022 йил июнь ойигача бу давом этган. Бу шундай нарса эканки, кетини улаб кетиш керак экан. Биринчи марта $30 пулни 30 фоиз қўйиб сотяпман, 20 фоизи сеники деб, алдаб олганман. Шу пайтгача 10 млрд сўмга яқин пул олганман. 8 млрд сўмга яқинини қайтарганман. 2 млрд сўмга яқинини ўз эҳтиёжларимга ишлатиб юборганман.
Охири одамларда шубҳа пайдо бўлишни бошлаган. Шундан сўнг тўхтатишга мажбур бўлганман”, - дейди гумонланувчи.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан ЖКнинг 168- моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 188-1-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
249views0replies
0

Комментарии