Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда автомобиль тезлиги 60 км/соатгача камайтирилмоқда — қонун депутатлар томонидан маъқулланди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан рухсат этилган транспорт тезлигини 70 км/соатдан 60 км/соатгача камайтириш тасдиқланди.

176views0replies
0

Самарқанд ИИБ

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан вилоятнинг 12 та кўча ва йўлларида транспорт тезлигини 70 дан 60 км/соатгача чеклаш таклифи маъқулланди. Бу ҳақдаги қарор 2 декабрдаги сессияда қабул қилинди. 
Вилоят ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўллари ва кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида депутатлар томонидан қуйидаги участкаларда тезликни 60 км/соатгача камайтириш тасдиқланди:
— Сессияда депутатлар Самарқанд шаҳридаги М-37а “Самарқанд ҳалқа йўлининг 40-43 километрлари оралиғида;
— Афросиёб, Даҳбед ва Гагарин кўчаларида;
— Каттақўрғон шаҳридаги Амир Темур, Самарқанд, У.Барноев кўчаларида;
— Ургут туманидаги 4Р-47 автомобил йўлининг 57-64 километрлари оралиғида;
— 4Р-50 “Тайлоқ-Ургут” автомобиль йўлининг 22-24 километрлари оралиғида;
— 4К-522 “Ургут – Почвон – Устахона” автомобиль йўлининг 0-2 километрлари оралиғида;
— Булунғур туманидаги 4Р-47 “Булунғур –Ургут М39” автомобиль йўлининг 0-5 километрлари оралиғида;
— Тайлоқ туманидаги А-377 “Самарқанд-Айний” автомобиль йўлининг 2-9 километрлари оралиғида Депутатлар тасдиқланган мазкур таклиф Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссиясига тақдим этилади.
176views0replies
0

Комментарии