Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини соддалаштиришни режалаштирмоқда

Тегишли баённома Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида имзоланади.

128views0replies
0

travel.davidmbyrne.com

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарадан ўтишда паспорт назоратини соддалаштиришга келишиб олди. Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси йиғилишида Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Aйбек Ортиқбоев маълум қилди, деб ёзади 24.kg.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, эндиликда икки давлат фуқаролари ID-картасини кўрсатиш орқали чегарадан ўтишлари мумкин. 16 ёшгача бўлган фуқаролар чегарани кесиб ўтишда хорижга чиқиш паспортини тақдим этишлари керак.
Шунингдек, тегишли баённома Шавкат Мирзиёевнинг 9 декабрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланишини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти икки давлат ўртасида Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги битимни ва Aндижон (Кампиробод) сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолаган эди.
128views0replies
0

Комментарии