• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 6 декабря 2022

Тошкент вилоятида темир йўлда бетон устунлардаги 140 метр симларни кесиб, ўғирлаган шахслар қамалди

Улар юк ва йўловчи поездлар электровозларини юқори кучланишли электр энергияси билан таъминловчи симларни олиб кетаётган вақтида ушланган.

201
0
UzNews.uz

Ангрен темир йўл йўналишида поездлар ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи ўғирлик жинояти билан боғлиқ ҳолат аниқланди, дея хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.

Унга кўра, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи, муқаддам ўғирлик жинояти содир этганлиги учун судланган К.Ж., Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи, С.С. ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, М.Ф.лар жорий йилнинг май ойида Тошкент вилоятидаги “Ақча-Облиқ” темир йўл бекатлари оралиғидан ўтувчи бетон устунлардаги юк ва йўловчи поездлар электровозларини юқори кучланишли электр энергияси билан таъминловчи симларнинг жами 140 метрини кесиб олиб, Damas автомашинасига юклаб, олиб кетаётган вақтларида қўлга олинган.

Мазкур шахслар бунга қадар “Кучлик-Тўйтепа” темир йўл бекатлари оралиғидаги 87,5 метр электр симларини ҳамда “Оҳангарон-Ақча” темир йўл бекатлари оралиғидаги 100 метр электр симларини кесиб олиб, сотиб юборишган.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан уларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

201
0