Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада ИИБ ходими ўзига бириктирилган қурол билан ўзини отиб қўйди

Ходим 1xbet виртуал қимор ўйинида 45 млн сўм ютқазганлиги учун, интизомий тартибда жазоланган ҳамда вилоят ИИБ қошидаги Интизомий кенгашнинг назоратида бўлган.

258views0replies
0

UzNews.uz

Фарғона вилояти матбуот хизматининг хабар беришича, Тошлоқ тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант А.У. жорий йилнинг 5 декабрь куни тунги хизматдан чиқиб, туман ИИБда ўтказилган эрталабки йўриқномага келмаган ҳамда у билан боғланишнинг имкони бўлмаган.
Ўтказилган суриштирув ишлари давомида катта лейтенант А.У. "Катта Фарғона" канали ёқасидаги йўлининг четида, ўзига тегишли бўлган Spark автомашинасида ўзига бириктирилган ПМ табель қуроли билан бош қисмидан жароҳатланган, кома ҳолатда топилган ва зудлик билан тиббий муассасага жойлаштирилган, дейилади хабарда.
Аниқланишича, ходим ижтимоий тармоқларнинг 1xbet иловасидан фойдаланиб, жорий йилнинг август ойида 45 млн сўм ютқазганлиги учун, қарздорлик муаммоси ҳал этилиб, интизомий тартибда жазоланган ҳамда вилоят ИИБ қошидаги Интизомий кенгашнинг назоратида бўлган, дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат вилоят прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.
258views0replies
0

Комментарии