Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда икки шахс жанжаллашиши оқибатида улардан бири вафот этди

Олдиндан ўзаро таниш бўлган икки шахс маст ҳолатда бир-бири билан тортишиб қолиши оқибатида жанжал келиб чиққан.

253views0replies
0

UzNews.uz

Нурободдаги кафелардан бирининг олдида 10 киши бир кишини уриб ўлдиргани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни соат тунги 1:30 атрофида Нуробод туманида Наврўз МФЙ ҳудудидаги "Тож" номли кафе ёнида олдиндан ўзаро таниш бўлган М.Х. ва Х.Ш.лар маст ҳолатда ўзаро тортишиб қолиши натижасида Х.Ш., МХ.ни уриб унга тан жароҳати етказган.
Аниқланишича, шифокорлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамай, олган тан жароҳати натижасида фуқаро М.Х. вафот этган, дейилади ИИБ хабарида.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, қонун устуворлиги таъминланган.
Aйни дамда тергов ҳужжатлари вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси юритувига олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
253views0replies
0

Комментарии