Uzbekistan airports Матбуот хизматининг хабарига кўра, 22 декабрдан Теҳрон - Тошкент - Олма-Ота - Теҳрон ва Теҳрон - Самарқанд - Теҳрон йўналишларида тўғридан-тўғри мунтазам қатновлар йўлга қўйилмоқда. Парвозлар қулай Airbus 320 самолётларида, дастлаб ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Кейинчалик, йўловчилар томонидан йўналиш ижобий қабул қилинса, рейслар сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, 1993 йилда ташкил этилган Qeshm Air — штаб-квартираси Теҳронда жойлашган Эрон авиакомпанияси бўлиб, маҳаллий ва халқаро, шунингдек, чартер йўловчи рейсларини амалга оширади.