Поиск
RUUZ

Погода

Янги ҳафтада ҳафо ҳарорати -20 даражагача тушиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

483views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 5 декабрь ҳаво ҳарорати кундузи -3...-2 даража, шимолда -9…-4 -даража бўлади.
Эртага фақат республиканинг шарқий ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси -10…-5 даража, кундузи -3...+2 даража, республиканинг шимолий ҳудудларида кечаси -15...-13 даража совуқ, баъзи жойларда -20 даражагача, кундузи -9…-4 даража атрофида бўлади.
Сўнг иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг жануби-шарқий ҳудудларида, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 7-8 декабрь кунлари баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳаво ҳарорати кечалари -8…-3 даражани, баъзи жойларда -10 даражагача, кундуз кунлари -3...+2 даража, республиканинг шимолий ҳудудларида кечаси -13…-8 даража, баъзи жойларда -20…-15 даражагача, кундуз кунлари -7…-2 даражани ташкил этади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади, йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.
483views0replies
0

Комментарии