Поиск
RUUZ

Общество

Instagram’да арзон Iphone сотилиши ҳақида эълон бериб, одамларни алдаб келган икки йигит ушланди

Улар харидор бўлганлардан 1-2 млн сўмдан аванс олиб, ёзишмаларни ўчирган ва уларни блоклаб юборган.

280views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда Instagram орқали Iphone сотилиши ҳақида эълон бериб, одамларни алдаган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди. 
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида бир неча ой давомида фуқароларнинг ишончига кириб, уларни алдаган шахслар қўлга олинган. Маълум бўлишича, бири 18 ёшда, иккинчиси эса 23 ёшда.
"Instagram’да аккаунтимиз бор эди. У ерда Iphone сотилиши ҳақидаги сохта хабарлар эълон қилганмиз. Ҳавола орқали одамлар Telegram-каналига ўтишди. Мен уларга моделлар ва нархларни жўнатдим, сўнг карта рақамини юбордим. Пулни олганимиздан кейин телефон тез орада етказилишини ёздик. Аммо аслида телефон йўқ эди. Кейин ёзишмаларни ўчириб ташладик ва одамни блоклаб қўйдик”, - деди қўлга олинганлардан бири.
Иккинчисининг айтишича, улар пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган.
Суриштирув ишлари давомида ёшлар томонидан бир неча бор бундай ҳаракатларга йўл қўйиб, ишонувчан фуқароларнинг пулларини алдов йўли билан ўзлаштириб олгани аниқланган.
Алданганлар орасида Тошкент шаҳри ва вилоятлар аҳолиси ҳам бор. Ҳозирда гумонланувчиларнинг шу каби жиноятларни содир этишга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ёшлар ҳибсда, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
280views0replies
0

Комментарии