Поиск
RUUZ

Общество

Қоидабузарлиги учун 12 балл тўплаган ҳайдовчилар "права"сидан қанча муддатга маҳрум қилинишини айтилди — видео

1 декабрдан ҳайдовчиларнинг қоидабузарлиги учун жарима баллари бериш тизими ишга тушди. ИИВ ЖХД ЙҲХББ бошлиғи UzNews.uz’га мазкур тизим юзасидан тушунтириш берди.

715views2replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг апрель ойида ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими тўғрисида президент қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар жарима баллари билан баҳоланиши белгиланганди. Ҳисобланган жарима баллари 12 баллдан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан уюштирилган пресс-турда ИИВ ЖХД ЙҲХББ бошлиғи Саидов Олим Чориқулович мазкур тизим юзасидан маълумот берди.
“Жарима балларини қўллаш тизими халқаро тажрибада кенг фойдаланилаётган, ҳозирги вақтда ишлаб турган тизимлардан бири ҳисобланади. Мазкур тизим 1 декабрдан тест режимида ишга тушди. Лекин, айрим техник камчиликлар сабабли тўлақонли ишга туширмаяпмиз. Чунки бу халқга ноқулайлик яратиш керак эмас. Ҳар бир қоидабузарлик бўйича адолатли қарор қабул қилиниши керак. Барча камчиликлар бартараф этилгач, тизим тўлақонли ишга тушади ва балларни ҳисоблаш бошланади”, - дейди Олим Саидов.
Унинг қайд этишича, агар ҳайдовчининг жарима баллари 12 баллдан ошиб кетса, у ҳолда бу ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан 3 йилга маҳрум қилинади.
715views2replies
0

Комментарии