• 12 101 сум
    90.27
  • 14 031 сум
    73.44
  • 148 сум
    -0.07
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 101 сум
    90.27
  • 14 031 сум
    73.44
  • 148 сум
    -0.07
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 декабря 2022

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси 6 нафар пиёдани уриб юборди: қурбонлар бор

Lacetti ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, руль бошқарувини йўқотгани ушбу ЙТҲга сабаб бўлган.

745
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Бугун, 4 декабрь куни тахминан соат 6:15 атрофида Учтепа тумани Фарход кўчаси 2-уй рўпарасида 1996 йилда туғилган Р.И. Lacetti автомашинасини бошқараётиб Nexia-3 автомашинаси билан тўқнашув содир этган ҳамда 6 нафар пиёдани уриб юборган ва йўл четида ҳаракатсиз турган Matiz автомашинасига бориб урилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ЙТҲ натижасида Lacetti ҳайдовчиси ҳамда тўрт нафар пиёда турли даражадаги тан жароҳатлари билан РШТЁИМга ётқизилган. Икки нафар пиёда олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Lacetti ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, руль бошқарувини йўқотган ва ЙТҲ содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзгатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

745
0