Поиск
RUUZ

Общество

Дарахт кесиш, ов қилиш каби ҳуқуқбузарликлар 3 млрд сўм зарар келтирди — Ўрмон хўжалиги қўмитаси

Қайд этилишича, дарахт кесиш бўйича деярли 750 млн сўм зарар келган, аммо 152 млн сўм жарима солинган.

56views0replies
0

t.me/deputat_kusherbayev

Ўрмон хўжалиги қўмитаси ташкилотларида 694 та ҳолатда ўрмон ҳуқуқбузарликлари аниқланди, оқибатда 3 млрд 153,4 млн сўм зарар келтирилган. Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги қўмитаси иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ғолибжон Қурбоновнинг таъкидлашича, 2022 йил 1 ноябрь ҳолатига Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизим ташкилотларида жами 694 та ҳолатда ўрмон ҳуқуқбузарликлари аниқланган. Шуларда жами 3 млрд 153,4 млн сўм зарар келтирилганлиги аниқланган. Қўлланилган жарималар эса 302 млн 623 минг сўмни ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, дарахт кесиш бўйича 153 та ҳолатда етказилган зарар 732 млн 37 минг сўмни ва жарима 152 млн 52 минг сўмни, мол боқиш бўйича 283 та ҳолатда етказилган зарар 1 млрд 313 млн 263 минг сўмни ва жарима 35 млн 371 минг сўмни, ов қилиш бўйича 10 та ҳолатда етказилган зарар 44,13 млн сўмни ва жарима 9,6 млн сўмни, бошқа ҳуқуқбузарлар 248 та ҳолатда 1 млрд 14 минг сўмни ва жарима 105,6 млн сўмни ташкил этади.
56views0replies
0

Комментарии