Инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази тез инкубация даври туфайли коронавирус билан касалланганлар сонининг кўпайишига сабаб бўлган Омикрон ВA.5 штаммининг субварианти ҳақида гапирди.
Ушбу штаммнинг яширин даври бошқа штаммлар сингари 5-6 кун эмас, 2-3 кунни ташкил этяпти.
Унинг асосий белгилари:
- томоқ оғриғи
- тана ҳароратининг гектик (41 даражагача) кўтарилиши,
- бош ва мушакларда кучли оғриқ,
- ҳолсизлик,
- уйқучанлик
- конъюктивит (10 фоиз ҳолатда),
- ринит ва тонзиллит (40% ҳолатда)
- отит (10% ҳолатда)
- диарея (10% ҳолатда)
- кучли ва хуружли йўтал,
- баъзи ҳолларда кўкрак қафасида оғриқ,
- нафас қисиши ва ҳаво етишмаслик белгилари юзага келмоқда.
Таъкидланишича, ўпка тўқималарининг шикастланиши 30-40 фоиз ҳолларда кузатилади.